Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«NASA» ойда юргич лойиҳасини тўхтатди

«NASA» ойда юргич лойиҳасини тўхтатди

Фото: РИА Новости

АҚШ космик агентлиги (NASA) ойда юрувчи «Resource Prospector» лойиҳасини тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Қурилма Ойнинг қутбларини, йўлдош манбаларининг хусусиятларини, хусусан, ичимлик сув ёки ракета учун ёнилғига айлантириш мумкин деб ҳисобланаётган музни ўрганиши кутилаётганди. Ушбу қурилмадан мутахассисларнинг умиди катта эди.

Ойдаги экспедициялар бўйича мутахассислар гуруҳи лойиҳанинг ёпилиши муносабати билан «NASA» раҳбари Жим Бриденстайнга норозилик хатини юборишди.

Марказий Флорида университети физики Фил Метцгернинг айтишича, дастлаб қурилма инсонни коинотга юбориш лойиҳаси доирасида молиялаштирилаётган эди. Кейин эса уни илмий миссиялар департаментига топширишган. Олимнинг тахминича, «Resource Prospector» ушбу бўлинманинг бюджетига тўғри келмагани сабаб тўхтатилган.

«Resource Prospector» Ойга 2022 йилда чиқарилиши кутилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг