Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТО саммитида кимлар қатнашади?

НАТО саммитида кимлар қатнашади?

Фото: «РИА Новости»

Шу йилнинг 11-12 июль кунлари Брюсселда НАТО саммити бўлиб ўтади. Саммитда НАТОга аъзо 29 та давлат раҳбарлари билан бирга 55 та расмий делегация ҳам иштирок этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Саммит НАТОнинг Брюсселда барпо этилган янги штаб-квартирасида ўтказилади. Махсус тушлик эса қироллик ҳарбий музейида ташкил этилади.

НАТО саммити пайтида хавфсизликни таъминлаш учун Бельгия полициясининг 3,5 минг ходими ва 900 га яқин ҳарбий хизматчи сафарбар этилади.

Ҳозирдан полиция ходимлари аҳолига Брюссель шаҳри марказидан юрмаслик  бўйича тавсия беришяпти. Қатор кўча ва ерости йўллари расмий шахсларга халал бермаслик мақсадида тўсиб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг