Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТО сари Финляндия: Швеция билан ёки ҳеч қачон

НАТО сари Финляндия: Швеция билан ёки ҳеч қачон

Фото: «Getty Images»

Финляндия НАТОга Швециясиз қўшилмайди. Хелсинки ва Стокголм қўл бериб олға интилади. Мамлакат президенти Саули Ниинистё матбуот-анжуманида шундай деди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Швеция ва Финляндиянинг алянсга аъзолик масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этишни ўйлаяпти. У Хелсинкига ташрифи чоғи, президент Саули Ниинистё билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида фикрларини очиқлади.

Алянс раҳбари айтишича, айни пайтда Туркия билан музокаралар қизғин паллага чиққан. Эслатиб ўтамиз, курд муаммосига ёндашувлари сабаб Скандинавия мамлакатларини расмий Анқара НАТОда кўришни истамаяпти.

Июн ойининг охирида Мадридда ўтадиган НАТО саммити томонлар барча масалаларни ҳал этишга улгуриши шарт бўлган дедлайн эмас, Столтенберг бунга ҳам урғу берди.

НАТО бош котиби алянснинг Сурия-Ироқ чегарасида Туркиянинг жуда муҳим ролга эгалигини таъкидлаб, мамлакат террорчиларнинг хатти-ҳаракатларидан кўп заҳмат чекканини, шу боис унинг хавфсизлик борасидаги хавотирлари билан ҳам ҳисоблашиш зарурлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Хелсинки ва Стокголмнинг НАТОга аъзо бўлиши Шимолий Европа мамлакатлари хавфсизлик даражасини оширишга хизмат қилади, деди у.

Президент Ниинистё эса Туркия Финляндия ва Швециянинг алянсга қўшилишига қарши чиққанидан ажабланганини, бироқ ўзаро манфаатли қарорга келинишидан умид қилишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг