Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви неча пулга тушяпти?

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви неча пулга тушяпти?

Фото: «xakac.info»

Сингапур бош вазири Ли Сянлун АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг шу йил 12 июндаги учрашувига 20 миллион доллар сарфланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Сингапур бош вазири Ли Сянлун учрашувга Сингапур бюджетидан 20 миллион АҚШ доллари сарфланишини маълум қилди.

«Тинчлик учун ташкил этиладиган учрашувга 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлашга тайёрмиз. Учрашув минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишига ишонамиз», — деган Ли Сянлун.

«Учрашув Сингапурнинг халқаро миқёсдаги обрўсига ижобий таъсир кўрсатади», — деган Сингапур бош вазири.

Ядровий қуроллардан воз кечиш ҳамда хавфсизлик мавзулари кун тартибидан ўрин олган учрашув 1950-1953 йилларда Корея урушидан кейин давом этиб келаётган тинчлик сулҳининг барқарорлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг