Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нельсон Мандела чизган сурат кимошди савдосида сотилди

Нельсон Мандела чизган сурат кимошди савдосида сотилди

Фото: «Glavtema.ru»

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нельсон Мандела чизган расм Нью-Йорк кимошди савдосида сотилди.

«Bonhams» аукцион уйи ташкил этган савдода ушбу санъат асари 112 575 долларга сотилди. Асарни сотувга Манделанинг қизи қўйди.

Унинг айтишича, президент Мандела истеъфога чиққанидан сўнг санъат билан шуғулланган.

Фото: «Twitter»

Асарнинг номи — «Камера эшиги, Роббен ороли». Унда қамоқхона камерасининг бир қисми, эшик ва ундаги калит тасвирланган.

Нельсон Мандела Роббен оролидаги қамоқхонада умрининг 18 йилини ўтказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг