Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Newsweek» муқовасига Путиннинг расмини жойлади

«Newsweek» муқовасига Путиннинг расмини жойлади

Фото:«Newsweek»

«Американинг «Newsweek» журнали ўзининг янги сонининг муқовасига Россия президенти Владимир Путиннинг суратини жойлади. У нашрнинг интернет сайтида эълон қилинди», — дея хабар бермоқда «Gazeta.ru» сайти.

«Янги «темир пардами»? Қандай қилиб Кремль Европада «бўлиб ташлаб ҳукмронлик қилмоқчи?» деб ёзилган муқовада.

Журналдаги мақола «Кремль стратегияси» Венгрияда қандай ишлай бошлашига бағишланган.

Аввалроқ «Time» журнали ҳам Россия президентининг бошига тож кийган ҳолда жилмайиб турган суратини муқовасига жойлаштирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг