Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Нидерландия Голландия эмас. Ҳукумат бу номдан воз кечди

Энди Нидерландия Голландия эмас. Ҳукумат бу номдан воз кечди

Фото: «Global Look Press»

Нидерландия ҳукумати Голландия деган номдан воз кечишга қарор қилди. Чунки бу ном одамларда наркотик моддалар ва шов-шув бўлиб кетган қизил фонуслар квартали билан машҳур бўлган.

Нидерландия номи 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиадада қўлланилади. Шунингдек жорий йилда ташкил этиладиган Eurovision Song Contest 2019 мусиқа конкурсида ҳам мамлакат айнан шу ном билан қатнашади.

Шу тариқа ҳукумат экспорт, туризм, спорт ва «Нидерландия маданияти ва қадриятлари»ни тарғиб қилмоқчи. Боз устига Голландия номидан воз кечиш орқали «глобал муаммоларни ҳал қилишда илғор технологиялар» ишлаб чиқарадиган мамлакат имиджини яратиш мақсад қилинган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг