Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигерияда 180 дан ортиқ маҳбус турмадан қочди

Нигерияда 180 дан ортиқ маҳбус турмадан қочди

Фото:«AP»

180 дан ортиқ маҳбус Нигериянинг Минна шаҳридаги турмадан қочишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Абдулраҳмон Данбазага асосланиб, маҳаллий «Daily Post» нашри хабар қилмоқда.

Нашр маълумотига кўра қочганларнинг 30 нафари топилган ва қамоққа қайтарилган.

Қамоқхона жойлашган штат губернатори Сани-Белло штат ҳукумати федерал ҳукумат билан «бутун штатдаги турмалар инфраструктурасини ривожлантириш» борасида ҳамкорлик қилишини айтган.

Ҳозир маҳбусларнинг қочиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг