Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нигерияда 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари қароқчилардан қутқарилди

Нигерияда 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари қароқчилардан қутқарилди

Фото: «AP Photo / Sunday Alamba»

Нигериянинг махсус кучлари пойтахт шимолидаги Икара шаҳрида 300 дан ортиқ мактаб ўқувчиларини ўғирланишдан ҳимоя қилишга муваффақ бўлишди, деб ёзади маҳаллий «Nation» газетаси.

Нашрнинг ёзишича, Кадуна штати Икара шаҳрида бир гуруҳ қуролланган қароқчилар ўрта мактабга ҳужум қилишган. Уларнинг мақсади болаларни ўғирлаб, кейинчалик эвазига тўлов талаб қилиш бўлган. Жангарилар мактаб ҳудудига бостириб киришган, аммо ўқувчилар махсус кучларни огоҳлантириш тизимини фаоллаштиришга улгуришган: халоскорлар зудлик билан воқеа жойига етиб келишган.

Ҳарбийлар ва қароқчилар ўртасидаги қисқа жанг натижасида мактабни ҳимоя қилишга муваффақ бўлинди. Ҳарбийлар ва болалар орасида қурбонлар йўқ. Қароқчилар қочиб қутулишди. Уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Сўнгги бир неча кун ичида бу маҳаллий қароқчиларнинг таълим муассасасига қилинган биринчи ҳужуми эмас. 11 март куни давлат ўрмон хўжалиги коллежининг ётоқхонасига бостириб киришиб, 39 талаба ўғирлаб кетилганди. Ҳозир ҳарбийлар уларни қидиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг