Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигерияда фалокат: камида 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда фалокат: камида 25 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7.com»

Нигерия шимолида кузатилаётган кучли ёғингарчилик ва тўфон туфайли, дастлабки маълумотларга кўра, камида 25 киши ҳалок бўлган, кўплаб кишилар бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Нигерия фавқулодда ҳолатлар агентлиги (SEMA) мутасаддиси Ҳожи Робеъ Рабийнинг маълум қилишича, Кацина вилоятида кечадан бери давом этаётган жала ва тўфон сабабли шаҳару қишлоқларни сув босган.

Табиий офат туфайли 90 та уй чўккан, 200 дан зиёд қора ва ушоқ мол нобуд бўлган.

Мамлакат мутасаддилари ҳалок бўлганлар сони ортишидан ташвишда.

Айни пайтда табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг