Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобель мукофоти: лауреатларга бериладиган пул миқдори оширилди

Нобель мукофоти: лауреатларга бериладиган пул миқдори оширилди

Фото: «Gazeta.ru»

Нобель мукофоти пуллари 2020 йилда оширилади ва ҳар бир лауреатга 10 миллион швед кронаси (1 миллион доллар) миқдорида берилади.

«Бу йил ютуқлари бизни илҳомлантирувчи ва келажакка ишонч уйғотувчи лауреатларни баҳолаш ва қўллаб-қувватлашда бурилиш ясаш имкониятига эгамиз. Яқинлашиб келаётган Нобель ҳафталиклари арафасида бу йил мукофот пуллари қўшимча 1 миллион кронага (қарийб 100 минг доллар) кўпайганини мамнуният билан хабар бермоқчимиз», — деди Нобель фонди раҳбари Ларс Хейкенстен.

«РИА Новости» хабарига кўра, 2012 йилдан бери фонднинг инвестицион капитали 3 миллиарддан 4,6 миллиард кронага (300 миллиондан 460 миллион долларга) ошган, шу сабабли беш йўналишдаги Нобель мукофотлари лауреатларига тўланадиган пул миқдори ҳам оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг