Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобел тинчлик мукофоти россиялик ва филиппинлик журналистларга берилди

Нобел тинчлик мукофоти россиялик ва филиппинлик журналистларга берилди

Норвегия Нобел қўмитаси 2021 йилги Нобел тинчлик мукофотини Роосиянинг «Новая газета» нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага топширди. Ғолибларнинг исмини бугун қўмита раиси Берит Райсс-Андерсен ўқиб эшиттирган.

Қўмита мукофотни «демократия ва мустаҳкам тинчлик учун шарт бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй –ҳаракатлари» учун беришга қарор қилган.

«Демократик жамиятлар уруш ва тўқнашувларнинг олдини олади, бу жамият урушлар ва низоларга қарши қура оладиган энг яхши мудофаа. Лекин сўз эркинлиги бўлмаган жойда демократия йўқ»,—дейди Норвегия Нобел қўмитаси раҳбари Берит Райсс-Андерсен.

«Улар жуда жасур, таниқли журналистлар, журналист бўлиш нимани англатишини ва сўз эркинлигидан жуда қийин, чекланган шароитларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб беришди», —деди у.

Дмитрий Муратов - тинчлик учун Нобел мукофотига сазовор бўлган биринчи россиялик журналист. Илгари бу мукофотни собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачёв 1990 йилда олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг