Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Номзодга пора бермоқчи бўлганлар қўлга олинди

Номзодга пора бермоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото:«Вести»

Украина президентлигига номзод – Юрий Тимошенкога (Юлия Тимошенко эмас!) пора беришга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юрий Луценко ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

Пора миқдори 187 минг АҚШ доллари экани айтилмоқда.

Юрий Тимошенко – Украина президентлигига даъвогар 39 нафар номзодлардан бири. У яна бир номзод – мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога ҳеч ким эмас. Бор-йўғи сайловдаги сиёсий рақиб, холос. Илгари жамоа хўжалиги, қурилиш ташкилотларида бўёқчию ҳайдовчилик қилган Юрий Тимошенко Украинадаги нотинчликлар ортидан «Халқ фронти»га кўнгилли сифатида қўшилган. Сўнг Украина парламенти депутатлигига сайланади.

Унинг номзоди президентликка кўрсатилиши собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг тинчини бузиши табиий. Шу сабаб ҳам Украинанинг машҳур сиёсатчиларидан бўлган Тимошенко хоним фамилиядошининг номзодлар сафида пайдо бўлишини шунчаки «ўйин» деб баҳоламоқда. Бундан мақсад сайловчиларни чалғитиш ва шу орқали ўзига берилажак овозларни фамилиядошига «ўтиб кетишига» имконият яратиш, холос. Шу сабаб Юлия Тимошенко Юрий Тимошенконинг номзодини рўйхатдан ўчириб ташлашни талаб келаётган эди.

Юрий Тимошенкога ким пора бериши мумкин? Албатта, гумон аввало Юлия хонимга тушиши эҳтимоли катта. Шу пайтгача сиёсат саҳнасида қораси кўринмаган Юрий Тимошенко бирданига президентликка номзод сифатида пайдо бўлишини шунчаки тасодиф дейиш қийин. Бундай сирли номзод Юлия Тимошенкодан бошқа даъвогарнинг манфаатларига дахл қилмайди.

Украинада президентлик сайлови шу йилнинг 31 март куни ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг