Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегияда қайноқ қиш: ҳаво ҳарорати 19 даражага чиқиб кетди

Норвегияда қайноқ қиш: ҳаво ҳарорати 19 даражага чиқиб кетди

Фото: ТСН

Норвегияда аномал иссиқ қиш ҳавоси кузатилмоқда, деб хабар берди «Euronews».

Кеча, 2 январь куни эрта тонгида Ондалснес шаҳрида ҳаво ҳарорати 18,6 даража эди, Сундалсёр шаҳрида эса 19 даража иссиқ бўлди. Бу фьордлар мамлакатида метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ январь кунидир.

Рёума коммунаси Ивонн Волд бунақа иссиқдан фойдаланиб чўмилиб қолишга шама қилди: «Иссиқ ҳаводан фойдаланиб Норвегиянинг энг гўзал табиатини томоша қилиш ёки фьордга тушиб чўмилиб қолиш керак, ёки тоққа чанғи учишга борсаям бўлади».

NOTV2 телеканали репортёри: «Балки январда бунақа ҳаво бўлганига қувонмаслик керакдир?».

«Албатта, йўқ. Бунақа ҳаво бизга иқлим ўзгараётганидан огоҳлик қўнғироғи бўлиши шарт», — жавоб берди Ивонн Волд.

«Kantar» компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, Норвегия фуқароларининг 49 фоизи иқлим ўзгаришини энг асосий сиёсий муаммо сифатида таъкидлашган. Норвеглар учун соғлиқни сақлаш (45 фоиз) иккинчи, иммиграция ва интеграция (35 фоиз) учинчи муҳим муаммо саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг