Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нохуш ҳодиса: Конгода поезд рельсдан чиқиб кетди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар кўп

Нохуш ҳодиса: Конгода поезд рельсдан чиқиб кетди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар кўп

Фото: «Newsone»

Конго Демократик Республикасининг янги тарихида энг йирик темир йўл ҳалокатларидан бири пайшанба куни Танганьика провинциясида содир бўлди. Поезднинг бир нечта вагони рельсдан чиқиб кетган. Натижада 50 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони жуда кўп. Аниқ сони ҳозирча маълум эмас, дея хабар берди «Euro News».

Конго ижтимоий сиёсат вазири Стив Мбикайи «Твиттер»да ўз ҳамдардлигини билдирди. У ҳалок бўлганлар ва зарар кўрганларнинг оиласига зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Фожиа сабаблари ҳозирча номаълум. Шошилинч хизмат кўрсатиш ходимлари ҳодиса жойида ишлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг