Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурсултондаги энг баланд бинога «Қозоғистон» номи берилди

Нурсултондаги энг баланд бинога «Қозоғистон» номи берилди

Фото: «Informburo.kz»

Нурсултонда қурилаётган кўп функцияли мажмуа — «Абу-Даби Плаза»нинг энг баланд биносига мамлакатни шарафлаш мақсадида «Қозоғистон» номи берилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» ёзмоқда.

Нурсултон Назарбоев журналист Лаззат Танисбайга берган интервьюсида айтишича, «Абу-Даби Плаза» сайёҳларни чорловчи ва Қозоғистоннинг қиёфасини акс эттирувчи рамзга айланишига умид қиляпти.

«Кейинги йили «Абу-Даби Плаза»нинг энг баланд минорасини «Қозоғистон» деб номлаймиз. Бизнинг бепоён кенгликларимизда узоқ-узоқлардан ҳам кўзга ташланиб турувчи бунчалик баланд бино йўқ. Агарда кимда-ким «Анави баланд бино нима?» деб сўраса, сиз унга «Бу «Қозоғистон» минораси дейсиз», — таъкидлади Нурсултон Назарбоев.


Маълумот учун: «Абу-Даби Плаза» қурилиши 2010 йилнинг ноябрида бошланган ва режага кўра, 2016 йилнинг охирларида тугалланиши керак эди.

Қурилиш муддати бир оз чўзилиб кетди, энди уни 2021 йилда фойдаланишга топширишмоқчи.

Қуриб битказилгач, «Абу-Даби Плаза» нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиёдаги энг баланд бинога айланади. Энг баланд биноси (минораси) 320 метрга етади.

«Абу-Даби Плаза»нинг умумий майдони 515 000 кв.м.дан ошиши кутиляпти. Лойиҳа қиймати $1,6 млрд.га баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг