Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йорк губернатори COVID-19 қурбонлари сонини яширганликда айбланмоқда

Нью-Йорк губернатори COVID-19 қурбонлари сонини яширганликда айбланмоқда

Фото: «AP Photo / Mary Altaffer»

Нью-Йорк штати қонунчилик палатасидаги республикачилар губернатор Эндрю Куомонинг қариялар уйларида COVID-19дан ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга тўсқинлик қилганлиги билан боғлиқ хабарлар туфайли истеъфога чиқишини талаб қилишди, деб ёзади «Politico» нашри.

Aввалроқ «New York Post» газетаси Куомонинг катта ёрдамчиси Мелисса ДеРоза видеоконференция пайтида қариялар уйларида COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни яширгани учун штатдаги демократлар етакчиларидан кечирим сўраганини ёзган эди. Унинг сўзларига кўра, Куомо маъмурияти қонун чиқарувчиларнинг ўтган йили август ойида COVID-19 статистикаси ҳақидаги сўровини рад этган. Чунки AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп «деярли шу вақтда» қариялар уйларида ўлим кўрсаткичи юқори бўлганлиги сабабли демократ-губернаторларга ҳужум қилган ва Адлия вазирлигига тегишли текширув ўтказишга кўрсатма берган. Шунга қарамай, «Politico» нашрининг ёзишича, Куомонинг март ойидаги COVID-19 тести мусбат чиққан беморларни қариялар уйларига қабул қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси кескин танқидга учраганди ва баъзилар томонидан ушбу муассасаларда ўлим даражасининг юқори бўлишига сабаб сифатида қабул қилинганди.

«Politico» нашрининг қайд этишича, штатдаги деярли ҳар бир республикачи «New York Post» газетаси хабаридан сўнг Куомога қарши чиқишган.

«Куомони импичмент ва жавобгарликка тортиш билан боғлиқ мунозаралар зудлик билан бошланиши керак... Aгар губернатор аралашган бўлса, у зудлик билан лавозимидан озод қилиниши зарур», — деди Республикачилар партиясининг Нью-Йорк штатидаги раиси Ник Лэнгуорти.

АҚШда коронавируснинг биринчи тўлқини юз берган баҳор фаслида Нью-Йорк эпидемия марказига айланган. Нью-Йорк штатида энг оғир вазиятларда кунига 700 талаб одам вафот этган, 3 минглаб беморлар шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг