Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: АҚШда давоси бўлмаган хавфли касаллик тарқала бошлади

ОАВ: АҚШда давоси бўлмаган хавфли касаллик тарқала бошлади

Фото:«Vesti.uz»

АҚШнинг Техас ва Вашингтон штатидаги бир нечта шифохоналарда ҳозирда даволашнинг имкони бўлмаган Candida Auris вируси топилди. Бу ҳақда The New York Times маълум қилди.

Вирус биринчи марта 2009 йилда Японияда топилган. Candida Auris мавжуд бўлган барча дориларга чидамли. Бироқ, бу пандемия пайтида тарқалиши билан янада хавфли бўлиб қолмоқда, дея таъкидлайди олимлар.

Инфекцияни юқтирган беморларнинг тахминан учдан бир қисми 30 кун ичида вафот этган. Аммо улар бунгача сурункали касалликлар билан оғришгани сабабли замбуруғ уларнинг ўлимининг асосий сабаби бўлганлиги тасдиқланмаган

Вирусни юқтирган одамларнинг беш-ўн фоизигача қонида жиддий инфекция ривожланиши айтиб ўтилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Candida Auris касалхонага тарқалиб кетган бўлса, уни йўқ қилиш қийин. Соғлом одамлар учун бу нисбатан хавфсиз бўлиб, аммо иммунитети заиф бўлган оғир касал беморлар учун  ўлимга олиб келиши мумкин.

«Агар ҳар қандай дори-дармонга чидамли касалликни кўрмоқчи бўлсангиз, айнан мана шу касаллик худди ўзи» - дейди доктор Корнелиус Ж. Клэнси.

Шифокорлар Candida Auris юқтирганларни даволаш қийинлигини билишади, аммо тадқиқотчилар АҚШда биринчи марта антифунгал Candida Auris учта асосий турига чидамли одамларни аниқлаганлар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг