Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: исроиллик олимлар инсоният учун инқилобий янгилик қилишга яқин турибди

ОАВ: исроиллик олимлар инсоният учун инқилобий янгилик қилишга яқин турибди

Исроил олимларига кўра, улар сичқонлардаги саратон ҳужайраларини бошқаларига зарар бермасдан йўқ қилиш учун инқилобий технологиядан фойдаланганлар.

Тель-Авив университети томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, «CRISPR Cas-9» генларини таҳрирлаш тизими олимларга ДНКга аниқ ўзгартириш киритиш билан ҳайвонлардаги саратон касаллигини даволашда фойдаланиш мумкин. Профессор Ден Пеернинг экспертлар томонидан кўриб чиқилган тадқиқотлари «Science Advances» журналида чоп этилган.

Саратон касаллиги мутахассиси «Times of Israel»га ушбу жараёнда «ножўя таъсирлар» мавжуд эмаслигини айтди ва уни «самарали кимёвий терапия» деб таърифлади.

«Биз муолажа қилинган саратон ҳужайраси энди ҳеч қачон фаоллашмайди», деди у.

«Ушбу технология саратон касаллигига чалинган беморларнинг умр кўриш муддатини узайтириши мумкин ва биз умид қиламизки, бир кун келиб касалликни даволаймиз», деди Пеер ва ушбу усул учта даволаш даври давомида касалликни йўқ қилишга қодир.

«Ушбу технология саратон ҳужайраларидаги ДНКни жисмоний равишда кесиши мумкин ва бу ҳужайралар омон қолмайди».

Пеер «Times of Israel» газетасига айтишича, бу жараён охир-оқибат кимёвий терапияни - беморлар учун жиддий ён таъсирга олиб келиши мумкин бўлган даволашнинг агрессив шаклини алмаштиради.

Тадқиқотда саратоннинг энг тажовузкор икки тури - глиобластома, мия саратони ва тухумдонларнинг метастатик саратонига чалинган юзлаб сичқонларидан фойдаланишган.

Муолажа қилинган сичқонлар назорат гуруҳининг умр кўриш давомийлигини икки баравар оширгани, ҳаёт даражаси эса 30 фоизга юқори эканлиги аниқланди, деб хабар берди «Science Advances».

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг