Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Обама Трампнинг қарорига эътироз билдирди

Обама Трампнинг қарорига эътироз билдирди

Эрон билан 2015 йилда ядровий битим имзолаган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама расмий Вашингтоннинг битимга қарши чиқишига эътироз билдириб: «Эрон ҳеч бир моддасини эътиборсиз қолдирмаган ядровий битимга қарши чиқиш жиддий хатодир», – деди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Барак Обама 2015 йили имзолаган 6 моддадан иборат битим ҳам АҚШ, ҳам жаҳон давлатларини ядровий қуроллардан холи қилишда муҳим аҳамият касб этишига урғу берди.

АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Жон Керри ҳам Трампнинг бу қарори жиддий хато эканини таъкидлади.

Трампнинг бу қарорига бир нечта сенатор ҳам қарши чиқди.

Ушбу қарор Эрон билан биргаликда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари – АҚШ, Россия, Хитой, Англия, Франция ҳамда Германия ўртасида имзоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг