Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўлимидан уч йил ўтиб эгизакнинг отаси бўлди

Ўлимидан уч йил ўтиб эгизакнинг отаси бўлди

Фото: «Daily Mail»

Англиянинг Бристоль шаҳрида истиқомат қилувчи аёл экстракорпораль уруғлантириш ёрдамида (ЭКУ) уч йил аввал вафот этган турмуш ўртоғидан эгизак фарзандларини дунёга келтирди. Бу ҳақда Британиянинг «Daily Mail» газетаси хабар берди.

Люси Келсолл 2012 йилда Дэвидга турмуш чиққан. Улар фарзандли бўлишни хоҳлаган. Лекин... Икки йилдан сўнг Дэвидга қўрқинчли ҳиқилдоқ саратони ташхиси қўйилди. Шунда эр-хотин мабодо Дэвид вафот этгудек бўлса, Люси ЭКУ ёрдамида ҳомиладор бўлиши учун эмбрионларни музлатиб қўйишга қарор қилишди.

2017 йилда Дэвид бўйнидаги операция қилиб бўлмайдиган ўсма туфайли ҳаётдан кўз юмди.

«Ўлимидан бир неча кун олдин унга ота бўлишини айтдим, — деб эслайди 37 ёшли Люси. — Бу уни жуда бахтиёр қилганди. У ажойиб ота бўларди».

2019 йилда иккинчи ЭКУ уринишидан сўнг Люси эгизак болага ҳомиладор бўлди. Уларга Дэвид ва Самуэль деб исм қўйди.

«Отаси ҳаётининг бир қисмига айлансин дея, болакайларга ҳар куни уларнинг отаси ҳақида сўзлаб бераман. Устига-устак, Дэвид билан бирга тушган суратларимиз бор, — деди Люси. — Болаларнинг дунёга келиши Дэвид абадий қалбимизда қолишини тасдиқлади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг