Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотадаги 34 мактабда портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар берилди

Олмаотадаги 34 мактабда портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар берилди

Фото:«Zakon.kz»

Олмаотадаги 22 та мактабда портловчи мосламалар борлиги ҳақида хабарлар келиб тушди, деб ёзади Zakon.kz нашри.

Аввалроқ, 12 та мактаб бўйича шундай хабар келиб тушганди. 

Олмаота полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 12:20 ҳолатига кўра 34 та мактабга жойлаштирилган портловчи мосламалар тўғрисида хабар келиб тушган.

Айни пайтда 18 та мактаб текширилди. Ҳеч қандай портловчи мослама топилмаган. 

19 март куни эрталаб 12 та таълим муассасаларининг электрон почталарига «миналаштирилган» деган хабар келиб тушгани маълум бўлди. Номаълум шахс пул талаб қилган, акс ҳолда портлашлар юз бериши билан таҳдид қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг