Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотадаги метро ва автобуслар одатий иш тартибига қайтмоқда

Олмаотадаги метро ва автобуслар одатий иш тартибига қайтмоқда

Фото: «Wfin.kz»

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 1 июндан жамоат транспорти олдинги иш тартибига қайтмоқда. Бу ҳақда «Zakon.kz» бугун хабар берди.

1 июндан Олмаотадаги жамоат транспорти, хусусан, метрополитен эрталабки соат 6:00 дан кечки соат 23:00 гача ишлай бошлайди. Шунингдек, шаҳарга қатновчи автобуслар фаолияти ҳам тикланяпти.

Шаҳарда карантин давом этяпти, шу боис фуқаролардан санитария талабларига риоя қилган ҳолда тиббий ниқоб тақиб юриш сўраляпти.

Маълумот учун: айни пайтга келиб Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 11308 нафарга етди. Шундан 5404 нафари соғайиб кетган, қурбонлар — 41 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг