Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Омикрон» клиникаси ЖССТни судга берди

«Омикрон» клиникаси ЖССТни судга берди

фото «Arnapress.kz»

«Омикрон» клиникалар тармоғи эгаси коронавируснинг янги штамми номи бўйича ЖССТни судга берди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар қилди.

Сибирдаги офталмологик клиникалар тармоғи раҳбари Александр Падар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини судга берди ва унга коронавируснинг янги штаммига қўйилган «омикрон» сўзини ишлатишни тақиқлашни талаб қилди.

«Тиббиёт муассасасининг номи рўйхатдан ўтган савдо белгисидир ва COVID-19 штамми билан боғлиқлик клиниканинг бизнес обрўсига путур етказади», — деди Александр Падар.

«Омикрон» клиникаси 2015 йилда очилган. Ҳозирда тиббиёт муассасасининг филиаллари Россиянинг 11 шаҳрида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг