Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уйнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси: «Трюдо орқадан пичоқ урди»

Оқ уйнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси: «Трюдо орқадан пичоқ урди»

Фото: «РИА Новости»

Оқ уйнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кудлоу Канада бош вазири Жастин Трюдо АҚШга орқадан пичоқ урганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«У ҳақиқатан бизга орқадан пичоқ урди. У «G7» (катта еттилик) саммити раҳбарларига жуда ёмон хизмат кўрсатди», — дея Ларри Кудлоу «CNN» телеканалига интервью берган.

Кудлоунинг таъкидлашича, Канадада катта бож бор, уларда муайян сут ва бошқа маҳсулоталрга 290-295 фоиз тариф белгиланган.

Шунингдек, Канада бош вазири АҚШ раҳбарига қўпол муомалада бўлган.

«Трюдо хато қилди, у хатосини тўғрилаши керак. У Трамп билан Ким учрашуви кўнгилдагидек ўтишини тилаши керак», — деган Кудлоу. 

Ларри Кудлоунинг сўзларига кўра Канада бош вазири рамкадан чиқиб кетган.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ўтказилган «G7» саммити якунлари бўйича қабул қилинган қарорга имзо чекмаслигини маълум қилган эди. Буни Трамп ўзининг «Twitter»даги шахсий саҳифаси орқали маълум қилган, бунга сабаб сифатида Канада АҚШнинг импорт божларига қўйган талабларига қарши чиққанини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг