Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиёдаги энг қиммат квартиралар сотилди

Осиёдаги энг қиммат квартиралар сотилди

Фото: «Shutterstock/FOTODOM»

Осиёдаги энг қиммат квартиралар Гонконгда сотилди. Кўчмас мулк 82 миллион долларга тушди, деб ёзади South China Morning Post нашри.

Ҳашаматли квартиралар Виктория чўққисида жойлашган Mount Nicholson янги турар-жой мажмуасида барпо этилган. Одатда у ерда магнатлар истиқомат қилади. Газетанинг ёзишича, квартиранинг ҳар квадрат метри учта автотураргоҳни ҳисобга олган ҳолда номаълум харидорга 18 минг долларга тушган. Бу мазкур ҳудуддаги рекорд нарх ҳисобланади. Худди шу инвестор 72 миллион долларга ўша турар-жой мажмуасидан яна бир хонадон сотиб олди.

Мутахассисларнинг фикрича, Гонконгда кўчмас мулкка талаб ҳукумат пандемия бошланганидан бери ёпиқ қолган декабрь ойида Хитой билан қуруқликдаги чегарани босқичма-босқич очишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг