Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оскар»да янги номинация пайдо бўлди

«Оскар»да янги номинация пайдо бўлди

Энг нуфузли мукофотлардан бўлган «Оскар»да янги «Машҳур фильм» номли номинация жорий қилинади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Янги номинация номзодлари қайси талаблар асосида танланиши яқин орада маълум бўлади.

Бу номинацияга 17 йилдан буён киритилган биринчи ўзгариш. Бундан аввал 2001 йилда «Энг яхши анимацион фильм» категорияси қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 90-«Оскар» тақдирлаш маросими 4 март куни бўлиб ўтган эди. Навбатдаги тақдирлаш 2019 йилнинг 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг