Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швейцарияда ўта камёб пушти олмос 50 миллион долларга сотилди

Швейцарияда ўта камёб пушти олмос 50 миллион долларга сотилди

Фото: «РИА Новости»

Швейцариядаги «Christie’s» кимошди савдосида қарийб 19 каратли ўта камёб пушти олмос 44,5 миллион Швейцария франкига (44 миллион доллар) сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бу нарх кимошди қиймати бўлиб, савдо ташкилотчисига тўланадиган пул билан ҳисоблаганда узук 50,37 миллион долларга айланади. Олмосни «Harry Winston» заргарлик уйи сотиб олди ва тошга «Уинстоннинг пушти мероси» деб ном қўйди.

Аввалига қимматбаҳо пушти тошни 30 дан 50 миллион долларгача бўлган нархда сотиш режалаштирилган эди. Бошланғич нарх 24 миллион франк этиб белгиланди.

«Пушти мерос» тўғри тўртбурчак шаклда сайқалланган энг катта тош бўлиб, 18,96 карат оғирликка эга. У Жанубий Африкада топилган, узоқ вақт давомида унга «De Beers» олмос компаниясини бошқарувчи Оппенгеймерлар оиласи эгалик қилган.

Бунга қадар «Christie’s» уйининг 250 йиллик тарихи мобайнида оғирлиги 10 каратдан зиёд бўлган 4та тўқ пушти тош савдога қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг