Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Товушдан олти карра тез: Россия «Гремлин» гипертовушли ракетасини яратяпти

Товушдан олти карра тез: Россия «Гремлин» гипертовушли ракетасини яратяпти

Иллюстратив фото

Россия «Гремлин» код номи остида гипертовушли бошқарилувчи янги ракетасини яратяпти. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Нашр олган маълумотга кўра, тажриба-конструкторлик ишларига 2018 йил ноябрида старт берилган. Ракета синовлари 2023 йилга режалаштирилган, унинг двигателларини синаш эса тез орада бошланади.

Ракетанинг техник хусусиятлари сир тутилаётган бўлса-да, айрим тафсилотлари маълум. Хусусан, ҳозир фойдаланувдаги Х-47М2 «Ханжар» ракеталаридан ўлчамлари нисбатан кичик. Айтилишича, «Гремлин» 1,5 минг километр масофагача уча олади, тезлиги эса товуш тезлигидан олти карра юқори бўлади.

Ракета ядровий каллаклар учун ҳам ихтисослаштириладими — бу маълум эмас.

Дастлабки маълумотларда «Гремлин» ракеталари бешинчи авлод «Су-57» қирувчи самолётлари учун чиқарилиши маълум қилинган, бироқ экспертлар ушбу жанговар қурол билан «Ту-22М3М» бомбардимончи ҳамда «Ту-95» ва «Ту-160» ракета ташувчи самолётлари таъминланиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг