Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ой охирида Ерга хавфли астероид яқинлашади

Ой охирида Ерга хавфли астероид яқинлашади

Фото: «Aif.ru»

«2016 NF23» номли астероид август ойи охирида Ердан 7,5 миллион километр масофада учиб ўтади, дея хабар беради «Aif.ru». НАСАнинг таъкидлашича, бу астероид Ер учун жуда хавфли.

Осмон жисмининг ўлчами Хеопс эҳромларидан каттароқ. Диамерти 70 дан 160 метргача.

Олимлар астероиднинг сониясига 9 км. ҳаракатланаётганини аниқлашди. 29 август куни у сайёрамизга максимал даражада яқин келади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Ердан 203,4 минг километр масофадан «2010 WC9» астероиди учиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг