Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистондаги аэропортни қайта қуришга ёрдам беради

Ўзбекистон Афғонистондаги аэропортни қайта қуришга ёрдам беради

Ўзбекистонлик мутахассислар Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишда ёрдам беради. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевга асосланиб, Tolo News телеканали маълум қилди.

Аэропортни тиклаш масаласи бўйича Толибон ҳаракати вакиллари ва Ўзбекистон вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Афғонистонга аэропортни қайта қуришда ёрдам бериш учун техник мутахассислар келиши ҳақида келишиб олинди.

«Биз аэропортни қайта очиш ва шикастланган жиҳозларни таъмирлашда ёрдам беришга келганмиз. Ўзбекистондан 30 нафар техник мутахассис олиб келдик, улар ускуналарни таъмирламоқда ва аэропортни қайта тикламоқда. Аэропорт тез орада қайта ишлай бошлайди», — деди Иргашев.

Бундан ташқари, ўнлаб афғонлар Ўзбекистонда ўқитилади ва аэропортда ишлайди.

«Мавлан аэропортида ишлаётган 83 нафар техник мутахассис Ўзбекистонда ўқитилади», — деди Ўзбекистон вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг