Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликни калтаклаган Россия Миграция хизмати ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонликни калтаклаган Россия Миграция хизмати ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Миграция хизмат ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатилгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу ҳолат юзасидан Россиянинг Тергов қўмитаси текширув ўтказган. 

Унга кўра, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 286-моддаси (зўрлик ишлатган ҳолда ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш билан таҳдид қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган полиция ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи асоссиз равишда хориж фуқаросига жисмоний куч ишлатиб, юзига урган, оёғига тепган деб топилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг