Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парагвай президенти истеъфога чиқди

Парагвай президенти истеъфога чиқди

Фото:«Depositphotos»

Парагвай президенти Орасио Картес зудлик билан истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда «Associated Press» маълумотларига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Парагвай президентининг ваколат муддати 2018 йил август ойида тугаши керак эди. Лекин у сенатдаги ўрнини сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан истеъфога чиқди.

Давлат раҳбарлиги вазифасини вақтинча бажариш ваколати Алисия Пучета топширилди.

Парагвай конституциясига кўра, мамлакатга президент бўлган шахсга умрбод сенатдаги ўрнини овоз ҳуқуқисиз эгаллаш кафолати берилган.

Парламентларга сайловларда Орасио Картес сенатдан тўлиқ ўрин олган ва президентлик лавозимини зудлик билан тўхтатишга қарор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг