Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парижда номаълум кимса пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

Парижда номаълум кимса пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

Фото: «РИА Новости»

Парижда номаълум кимса пичоқ билан 7 кишини яралади. Воқеа кечки пайт Париж шаҳрининг 20-округидаги кинотеатр яқинида содир бўлган. Дастлаб жиноятчи металл сим билан бир эркак ва аёлга тан жароҳати етказган. Ҳужумга гувоҳ бўлган бир киши жиноятчига металл шар отиб уни қўрқитиб юборган. Шундан сўнг безори қочиб кетган. Кейинроқ эса Анри Ногер кўчасида икки нафар англиялик сайёҳга ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида етти киши жабрланган. Улардан беш нафари жонлантириш бўлимида.

Безори жиноятчиликка қарши курашиш бўлими томонидан қўлга олинган. Ҳужум теракт эмаслиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг