Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пасха оролидаги ҳайкаллар сири очилди

Пасха оролидаги ҳайкаллар сири очилди

Фото: «Газета.Ру»

Бингемтон университети (АҚШ) олимлари Пасха (Рапануи) оролидаги 900 дан зиёд ҳайкаллар сирини очишди. Маълум бўлишича, бу ҳайкаллар қадимий аждодларга сиғиниш мақсадида ясалмаган, балки улар чучук сув манбаларига кўрсаткич вазифасини ўтаган.

«PLOS» журнали ёзишича, орол гидрология ҳолатини ўрганиш давомида деярли барча ҳайкаллар жойлашган ер атрофида булоқ сувлари топилган.

Илгари Пасха оролида ичимлик суви йўқ деб ҳисобланар ва бу ерга саёҳатга борувчилар ўзлари билан сув олиб кетишарди. Тоза ичимлик суви ҳақидаги барча маълумотлар бир пайтлар Пасха оролида яшаган қадимий полинезияликлар билан бирга йўқ бўлиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг