Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тюбингем Германияда пластикка солиқ солинадиган илк шаҳар бўлади

Тюбингем Германияда пластикка солиқ солинадиган илк шаҳар бўлади

Фото: «Korrespondent.net»

Германиянинг Тюбинген шаҳри бир марталик идишларга солиқ солинадиган илк шаҳар бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Шаҳар мэри, яшиллар партияси аъзоси Борис Палмернинг маълум қилишича, шаҳар кенгаши қонун лойиҳаси устида ишламоқда.

«Чиқинди ишлаб чиқаришни қимматлаштириб, биз молиявий тўсиқларни бартараф этамиз... Бир марталик қадоқлар кўп марталикдан кўра арзон бўлмаслиги керак»,- дейди мэр.

Режага кўра, солиқлар яқин ойларда жорий этилади.

Дўконлар, тез овқатланиш кафе ва ресторанлари ишлатилган ҳар бир бир марталик идиш учун солиқ тўлашлари керак бўлади.

2016-2017 йилларда Тюбингеннинг жамоат жойларида чиқинди утилизацияси 50 минг еврога ошган.

Шаҳар ҳокимияти атроф-муҳитга келтирилаётган зарар ва иқлим ўзгариши сабаб бир марталик идишлардан воз кечмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг