Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон ички ишлар вазирига суиқасд уюштирилди

Покистон ички ишлар вазирига суиқасд уюштирилди

Покистон ички ишлар вазири Аҳсан Иқболга Наварол ҳудудида суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Маҳаллий матбуот Покистон ички ишлар вазири Аҳсан Иқболга қурол билан суиқасд уюштирилганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, 59 ёшли вазир Наварол ҳудудида аҳоли билан учрашгандан сўнг машинасига кетаётиб елкасидан ўқ еган.

Шифохонага ётқизилган вазирнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

22 ёшли жиноятчи полицияга таслим бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг