Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистонда аёлларни зўрлаганлар кимёвий ахталанади

Покистонда аёлларни зўрлаганлар кимёвий ахталанади

Фото: «Africa.zen.yandex.com»

Покистон президенти Ариф Алви номусга тегишга қарши фармонни маъқуллади. Унга кўра зўрлаш бўйича суд иши тез ҳал этилади ва жиноятчиларни кимёвий ахталашга рухсат берилади, деб ёзади маҳаллий «Dawn» газетаси.

ОАВнинг маълум қилишича, жиноятчиларни ахталаш уларнинг розилигисиз амалга оширилади. Борди-ю, рад этадиган бўлишса, ўлим жазоси, умрбод қамоқ ёки 25 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Нашрнинг ёзишича, мамлакат бўйлаб аёллар ва болаларни зўрлаш бўйича суд ишларини тезлаштириш учун махсус судлар ташкил этилади. Судлардан бундай ишларни тўрт ой ичида кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш талаб этилади.

Фармонда, шунингдек, жинсий жиноят содир этган шахслар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш кўзда тутилган. Жабрланувчиларнинг маълумотларини ошкор қилиш тақиқланади ва бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ишларни текширишда масъулиятсизликка йўл қўйган полиция ва амалдорлар уч йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жаримага тортилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг