Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистонда жазирама оқибатида 65 киши ҳалок бўлди

Покистонда жазирама оқибатида 65 киши ҳалок бўлди

Фото:«The Asian Age»

Покистоннинг жанубидаги Карачи шаҳрида уч кундан буён давом этаётган жазирама оқибатида 65 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимиятнинг хавотир олишича, қурбонлар сони ўсиши ҳам мумкин. Бу ҳақида «Euronews» хабар берди.

Ўтган ҳафтада Карачида ҳарорат 44 даражагача чиққан. 2015 йилда шаҳарда юқори ҳаво ҳарорати туфайли 1000 киши вафот этган эди. Экспертларнинг фикрича, ўлимнинг асосий сабаби ичимлик сувининг етишмаслигидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг