Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польшада автобус ҳалокатга учради

Польшада автобус ҳалокатга учради

Фото:«Haber7»

Польша пойтахти Варшава шаҳридаги тил ўрганишга ихтисослаштирилган мактабнинг автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 48 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Автобусда мактабнинг 7-синф ўқувчилари Закопане шаҳрига саёҳатга кетаётган эди. Воқеа оқибатида 43 ўқувчи ва 5 нафар катта ёшли киши, жами 48 киши жароҳат олди.

Автобус қайтаётиб «КамАЗ» билан тўқнашиб кетган.

Жароҳатланганлар 8 та амбуланс ва битта ҳарбий вертолёт билан шифохоналарга етказилди.

Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг