Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Порошенко ижтимоий тармоқни черковга қиёслади

Порошенко ижтимоий тармоқни черковга қиёслади

Фото:«AP»

Украина президенти Петро Порошенко черковни ижтимоий тармоққа қиёслади. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

«Менга ҳар қандай ижтимоий тармоқ Москвада жойлашган офисдан туриб бошқарилиши ёқмайди. Айтганча, черковлар ҳам худди шундай, улар ҳам бир ҳисобдан ижтимоий тармоқ», — деган у Киевда талабалар билан учрашуви чоғида.

Украинада ҳозирги вақтда Украина каноний православ черкови фаолият юритмоқда. Черков Москва патриархатлиги остидаги ўзини ўзи бошқариш органи ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатда православ дунёси тан олмаган черков тузилмалари — «Киев патриархатлиги» ва Украина автокефал православ черкови фаолият юритади.

2017 йилнинг баҳорида Украина бир қатор рус интернет ресурсларига қарши санкциялар киритган эди. Рўйхатдан бир қатор ОАВ ва IT-компаниялар, жумладан, «Яндекс» ва унинг барча сервислари, «Mail.ru Group» ва унинг таркибига кирувчи «ВКонтакте» ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари жой олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг