Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Порошенко жонли эфирда Зеленскийга қўнғироқ қилди

Порошенко жонли эфирда Зеленскийга қўнғироқ қилди

Украина президенти Петр Порошенко сайловдаги рақиби Владимир Зеленскийни дебатга чақирди. У «1+1» каналидаги «Право на владу» кўрсатуви орқали жонли эфирда туриб Зеленскийга қўнғироқ қилди ва дебатга чақирди.

Порошенко рақибини 40 дақиқада кўрсатувга етиб келишга чақирган. Аммо Зеленский бу таклифни рад этди. У айни вақтда Парижда бўлиб тургани ва 12 апрелда Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокара олиб боришини таъкидлаб ўтган.

Макрон айнан шу куни Порошенко билан ҳам учрашиши белгилаб олинган. Эслатиб ўтамиз, 19 апрелда Киевдаги «Олимпийский» стадионида Порошенко ва Зеленский ўртасида дебат бўлиб ўтиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг