Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Порошенко Путин у билан гаплашишни истамаётганлигини маълум қилди

Порошенко Путин у билан гаплашишни истамаётганлигини маълум қилди

Фото:«Gazeta.ru»

Украина президенти Петр Порошенко «France 24» телеканалига берган интервюсида Керч қўлтиғидаги ҳолат юзасидан Россия раҳбари Владимир Путин билан боғлана олмаётганидан шикоят қилди. 

Украина президенти Путин билан истаган шаклдаги телефон мулоқотига—икки томонлама, ёки «Норманд тўртлиги» шаклида, америкалик ҳамкорлар иштирокида ўтказишга тайёр.

Порошенконинг фикрича, Россия Керч қўлтиғида халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузган.

Аввалроқ, Украина кемалари Керч қўлтиғидан Россия ҳудудини кесиб ўтгани, тўқнашувларда уч нафар ҳарбий жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда Россия томони уларни ушлаб турибди.

«Бутун жаҳоннинг тезкор талаби Украина ҳарбийлари ва кемаларини озод қилишдир», дея таъкидлаган Порошенко.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков Украина томондан Путин-Порошенко телефон мулоқоти учун сўров бўлгани, лекин у ташкил этилмаганини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг