Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Порошенко Россияни Донбассни босиб олишга тайёргарлик кўришда айблади

Порошенко Россияни Донбассни босиб олишга тайёргарлик кўришда айблади

Фото: «Коммерсант»

Украина президенти Петр Порошенко Россияни Донбассни босиб олишга тайёргарлик кўришда айблади.

Россия президенти Владимир Путин кеча, 24 апрелда Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида яшовчи аҳоли учун Россия паспортини бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бу қарор Порошенко томонидан «Россия қўшинларининг Донбасс худудида туришини оқлаш ва қонунийлаштириш» ва худудда Россия анклавини юзага келтириб, кейинчалик Украинага нисбатан агрессияни чуқурлаштиришга бўлган уриниш сифатида баҳоланган.

Порошенко Россияни яна Донецк ва Луганскда рубл худуди юзага келтириш, 2014 ҳамда 2018 йилларда сайлов ўтказиш ва ноқонуний тузилмаларнинг (ДНР ва ЛНР) ҳужжатларини тан олишда айблаган. Унинг таъкидлашича, Россия ўз вақтида жанубий Осетия ва тан олинмаган Молдова Днестрбўйи республикасида ҳам шундай йўл тутган.

Украина президенти дунёнинг ривожланган давлатларига мурожаат қилиб, Россияга нисбатан санкцияларни яна-да кучайтиришга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг