Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Портловчи моддали почталар Обама, Роберт Де Ниро ва «CNN» офисига ҳам жўнатилган

Портловчи моддали почталар Обама, Роберт Де Ниро ва «CNN» офисига ҳам жўнатилган

Фото: «Korrespondent.net»

Аввалроқ америкалик миллиардер Жорж Сорос ҳамда Билл ва Ҳиллари Клинтонларнинг уйлари ёнидаги почта қутисига портловчи модда ташлаб кетилгани ҳақда хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, бундай бомбали жўнатмалар АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, бир неча сиёсатчиларнинг уйларига ва ҳатто актёр Роберт Де Ниронинг ресторанига ҳам юборилган.

Баъзи маълумотларга кўра, бомба Оқ уйга ҳам юборилган, аммо бу хабар тасдиқланмаган.

Шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги «CNN» офиси ҳам шубҳали жўнатма туфайли кўчирилган. Жонли эфир пайтида журналистларга эвакуация ҳақида хабар келиб тушган. Улар бинони тарк этиб, кўчадан туриб жонли эфирни давом эттирган.

АҚШ Федерал қидирув бюросининг маълум қилишича, умумий ҳисобда 10та шубҳали жўнатма аниқланган. Айни дамда улар экспертиза текширувидан ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг