Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Португалиялик хаста болаларга ёрдам бериш мақсадида «ЖЧ-2018»га велосипедда йўл олди

Португалиялик хаста болаларга ёрдам бериш мақсадида «ЖЧ-2018»га велосипедда йўл олди

Фото:«РИА Новости»

Португалиянинг Аленкер шаҳри мэриясида хизмат қилувчи Элдер Батишта Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига велосипедда йўл олиши ва бундан кўзлаган асосий мақсади онкологик хасталиклар билан оғриган болаларга хайрия учун пул йиғиш эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Сайёҳ Россиягача Португалия, Испания, Франция, Германия, Польша, Литва ва Латвия ҳудудини босиб ўтади. Унинг жами 4700 километр йўл босиши айтилган.

Элдер 20 июнда, Португалия ва Марокаш термалари майдонга тушадиган кунда Москвага етиб боради. 21 июнда уйга қайтишни режалаштирган.

«Бу туристик саёҳат эмас. Мен пул сарфлашни истамайман. Беморларга ёрдам бериш учун маблағ йиғиш учун барча имкониятни ишга соламан», —  деган Элдер.  У ўз саёҳати давомида пул тўплаб саратон билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатувчи «Acreditar» хайрия ташкилотига кўмак беришни ният қилган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг