Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин истеъфога чиққач нима билан шуғулланишини айтди

Путин истеъфога чиққач нима билан шуғулланишини айтди

Фото: РБК

Талабалар билан онлайн учрашув чоғи Россия президенти Владимир Путин катта сиёсатдан кетгач, пенсияда нима билан шуғулланишини айтди. «Кстати» телеграм-канали бу ҳақда ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Путин вино ишлаб чиқарувчи «Абрау-Дюрсо» (Краснодар ўлкасидаги рус компанияси)да маслаҳатчи бўлиш ёки ҳуқуқшунослик қилиш ниятида.

Айтишича, «Абрау-Дюрсо» президент маслаҳатчиси Борис Титовга тегишли. Путин президентликдан кетса Титовга маслаҳатчи бўлмоқчи (ўрин алмашишади...). Аммо у бизнес билан эмас, балки ҳуқуқ масалаларида шуғулланиш учун бориши мумкин.

Мулоқот якунида давлат раҳбари таъкидлашича, бизнес уни ҳеч қачон қизиқтирмаган — ёмон кўрмаган, шунчаки, қизиқмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг