Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин президент ёрдамчиларини тайинлади

Путин президент ёрдамчиларини тайинлади

Фото: «Gazeta.ru»

Россия президенти Владимир Путин президент муовинларини тайинлади. Бу ҳақда Кремль маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Путин Лариса Бричёвани президент муовини – давлат-ҳуқуқи бошқармаси бошлиғи лавозимига, Андрей Белоусни эса Россия президенти муовини лавозимига қайта тайинлади.

Шунингдек, Андрей Фурсенко ҳам президент муовини лавозимига қайта тайинланди. Юрий Ушаков эса президент ёрдамчиси лавозимини сақлаб қолди. Игорь Левитин ҳам ўз лавозимини асраб қолган.

Дмитрий Калимулин президент ёрдамчиси – референт лавозимига қайта тайинланди.

Собиқ Федераль бошхона хизмати ҳамда Карелия Республикаси Федераль хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Анатолий Серышевстал президентнинг янги муовини бўлди.

Шунингдек, генерал-полковник Дмитрий Шальков президентнинг назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг