Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Москвага бориши мумкин

Трамп Москвага бориши мумкин

Оқ уй матбуот котиби Сара Хакаби Сандерс АҚШ президенти Дональд Трамп келаси йили Россия президенти Владимир Путинни Вашингтон шаҳрида кутиб олишга тайёрлигини, агар таклиф тушса, Америка раҳбари Москва шаҳрига боришини маълум қилди, деб ёзади «Haber7».

Россия президенти Владимир Путиннинг Жанубий Африка Республикаси пойтахти Йоҳаннесбург шаҳрида ўтказилган «БРИКС» саммитида Трампни Москва шаҳрига таклиф қилганидан кейин Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс шу ҳақда баёнот берган.

«Президент Трамп президент Путинни келаси йил бошида интиқлик билан кутади. Расмий таклиф тушса, ўзи ҳам Москва шаҳрига бориши мумкин», – деган Сара Сандерс.

Ҳафта мобайнида Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Трамп ва Путиннинг кейинги учрашуви Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашгани тўғрисидаги суриштирувлар тугаганидан кейин ўтказилишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг