Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин: «Россия Африка давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр»

Путин: «Россия Африка давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр»

Фото:«РИА Новости»

Россия президенти Владимир Путин Африка давлатлари раҳбарларини Африка куни билан табриклаб, улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Путин Африка давлатларининг Африка иттифоқи доирасидаги ўзаро манфаатли интеграциялашув жараёнларидаги роли тобора юксалиб бораётганини таъкидлади.

«Россия африкалик ҳамкорлар билан анъанавий дўстона муносабатларни янада кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлашни истардим», – деди Путин.

Бундан ташқари, Россия Африканинг терроризмга қарши курашиш ҳамда адолатли демократик дунё барпо этиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ Путин илк марта Марказий Африка Республикаси раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг